2019 йили Қозоғистонда автомобиль божи қанча бўлади?


  • 10 Ноябрь, 2018
  • 659

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги ўлкага олиб кириладиган автомобиллар учун янги давлат божларини тайёрлашмоқда. Янги божларни тасдиқловчи қонун ҳозирча муҳокамада. Лекин у 2018 йилнинг декабрь ойигача қабул қилиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлгач, ҳар йили ўлкага олиб кириладиган товарлар, жумладан автомобиллар ҳам, божини камайтириб боришга ваъда берганди. Навбатдаги бож тўловларининг пасайиши 2018 йил 1 декбрда амалга ошиши керак. Қуйида янги қонун лойиҳаси билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Ҳужжатга кўра, бож тўловлари пасаяди, лекин жуда кам, фақат 1% га. Бундан ташқари, божхона таблицаларидан автомобилларни 3 дан 5 йилгача бўлганлигини аниқлайдиган код олиб ташланган. Энди 5 йиллик автомобиллар ҳам янги деб ҳисобланади.

Кам литражли автомобиллар учун бож тўловлари бир неча йилдан бери 15% бўлиб, ўзгаришсиз қолмоқда. Келгуси йил электромобилларни олиб кириш сал арзонроқ бўлади. Гибридлар эса аввалги йилдагидек мотор ҳажми ва қувватига кўра тарифланади.

Баъзи автобуслар, махсус техника ва деталлари учун 1-2% тўловлар арзонлашиши кутилмоқда. Автомобилларни Қозоғистонда биринчи бор рўйхатга киритиш учун у Евро-4 стандартларига жавоб бериши керак. Хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


Бошқа мақолалар