Миланда ўлдирилди


  • 24 Декабрь, 2016
  • 985

Германия пойтахти Берлин шаҳрида душанба куни юз берган теракт ижрочиси сифатида қидирилаётган шахс ўлдирилди. Милан полицияси Берлин терактини ижро этишда гумон қилинган 24 ёшли тунислик Анис Амрини текширув вақтида отиб ўлдирди. Бу ҳақда Италия ички ишлар вазири Римда ўтказилган матбуот анжумани хабар берди.

Отишма вақтида жиноятчи полициячилардан бирини яралаган. Бундан олдинроқ Германия прокуратураси Берлиндаги теракт ижрочиси сифатида қаралаётган, келиб чиқишига кўра тунислик бўлган Аниса Амри ҳақидаги маълумот учун 100 минг евро миқдоридаги мукофот эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Берлинда юк машинаси Рождество ярмаркасида йиғилган кишилар устига бостириб бориши орқали теракт содир этилди ва 12 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди.


Бошқа мақолалар