Буддист терроризми!


  • 27 Март, 2013
  • 1505

Ёш болаларни ҳам осдилар

Мьянмада буддистларнинг мусулмонларга қарши қатлиоми янгидан оловланди. Уйларга, масжидларга ўт қўйган тўдалар ҳатто ёш болаларни ҳам осиб ўлдирмоқдалар.

2012 йили июнь ойида Мьянмада Араканлик мусулмонларга қарши бошланган ва юзларча кишининг ўлими, юз мингларча кишининг қочоқ бўлиб кетиши билан ниҳояланган қатлиом янгидан оловланди. Мусулмонлар зич яшайдиган Меиктила қасабасида 4 кун аввал 5 масжидга ўт қўйилиши ва 32 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳодисаларнинг ортидан буддист тўдалари бадтар қутуришди. Меиктилага 64 км узоқликдаги Яметинда 1 масжид ва 50 та уй баъзи гуруҳлар тарафидан ўт қўйилганлигидан дарак берган Мьянма давлат телевиденияси, бундан ташқари Нейпьидо вилоятидаги Левей номли жойда 1 масжид ва кўплаган уй ёндирилганини маълум қилди. Ўлканинг бир қанча вилоятида бир вақтда содир этилаётган босқинлар натижасида мусулмонларга қарши ваҳшийларча муносабатда бўлган буддистлар ҳатто ёш болаларни ҳам аёвсиз қатл этишмоқда.

Ушбу минтақадан дунёга тарқалган фотосуратларда уйларига ўт қўйилган, кўча ўртасида ёқиб ташланган, автомобиллар ортига боғлаб судралган мусулмонлар тасвири кўрганларни даҳшатга туширмоқда. Мьянма раҳбарияти бироз аввал Туркия ва АҚШ билан бир қатор давлатларга минтақадаги тартибсизликларга нуқта қўямиз деб ваъда берганди. Бундан ташқари раҳбарият энг қисқа вақт ичида мусулмонларнинг ҳақларини тиклаб, ерларидан ажраган инсонларни уйларига қайтаришни таъминлаб, демократик ҳуқуқларини тикламоқчи эди. Лекин келаётган хабарлар Мьянма раҳбарияти бу даҳшатли ҳодисаларнинг олдини ололмаётганини кўрсатди.

Минтақадаги ҳодисалар устига президент Тейн Сейн Меиктилада фавқулодда вазият эълон қилиши ва қўшин киритиши ҳам буддист тўдаларини тинчита олмади. Аксинча, бу каби даҳшатли ҳодисалар Мьянманинг бошқа вилоятларига ҳам сачради. Бир неча қасабаларда буддистлар мусулмонларга оид уйларни ва бешта масжидни ёқишди. 20 киши ҳалок бўлган бу ҳодисалар ҳалиям давом этмоқда. Шу пайтгача фақатгина Меиктила қасабасида сўнгги уч кунда юз берган ҳодисалар туфайли 6000 дан ортиқ мусулмон ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Президент Сейн бўлаётган ҳодисаларга қарамай, Меиктила қасабасида вазият тўла назорат остига олинганини иддао этмоқда. Аскарлар қасабадаги банк ва муҳим бинолар хавфсизлигини таъминлаётганини билдирган Сейн уйсиз қолган мусулмонларга озиқ-овқатлар тарқатилганини таъкидлади.

Охири йўқ драма

АҚШ ва Туркияга “Энг қисқа вақт ичида демократияга ўтиш, мусулмонларнинг ҳақларини ҳам қайтариш” ваъдасини берган Мьянма лидери Тейн Сейн фавқулодда вазият эълон қилиб ҳам, будист тўдаларини тинчита олмади. 

Одамийлик яна оёқ остида

Мусулмонлар қирғинга учтамоқда. Олам эса, "қатлиом"га томошабин холос! Буддист роҳиблар раҳбарлигида 2012 йили планли равишда бошлаб берилган қатлиом 4 кун аввал янгидан ўт олди. Мусулмон аҳоли пунктларида уйлар, масжидлар битта битталаб ёқилди. Ваҳшат шу билан тўхтамади. Одамлар устига тириклай ўт қўйилди. Жасадлар ип билан боғланиб кўчаларда судралди.  

БМТ ҳар доимгидек ожиз

Мусулмонларнинг яшаш ҳақлари йўқ

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ), БМТ ва Туркиянинг Мьянмадаги Аракан вилоятида осойишталик учун қилган сай-ҳаракатлари етарли бўлмади. ИҲТнинг минтақада офис очишига буддист тўдалари қарши чиқди. Туркия минтақада муҳим тадбирларни йўлга қўйган, БМТ эса фақат хавфсиз (!) минтақаларга ёрдам қила олишини билдирган эди. АҚШ президенти Барак Обама иккинчи марта президентликка сайланганидан кейин илк сафарини Мьянмага қилган ва бу ердаги мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш борасида раҳбарларни ишга даъват этганди. Лекин бу тадбирлар беҳуда кетди. Ҳатто фарзанд кўра олиш учун ҳам ҳукуматдан махсус рухсат сўрашга мажбур бўлган мусулмонлардан бир миллионга яқини қўшни давлатлардаги қочоқлар лагерига, 700 мингги эса Саудия Арабистонидан паноҳ топишга мажбур бўлишди. 


Бошқа мақолалар