Ёмғир ёғса, бадал тўлашади


  • 5 Март, 2024
  • 96

Кўп ёмғир ёғадиган Сингапурдаги “InterContinental” меҳмонлари алоҳида имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Агар меҳмонхонада яшаётган вақтида ёмғир ёғадиган бўлса, меҳмонларга бадал тўланади. Ушбу имконият фақат бир кечасига 630 долларлик бўлган люкс номерларда турадиган меҳмонлар учун берилган. Бадал меҳмонхонада бир кун яшаш имконини берадиган ваучерлар билан тўланади. Ушбу ваучерларни бир ҳафта мобайнида ишлатиш мумкин.

Бу ғоя меҳмонхона бош менеджери Андерс Кремерга тегишли. Унинг бундай йўл тутишига дўстининг яхши об-ҳавога кафолат бериш янги тренд бўлиши ҳақидаги ҳазили туртки бўлди.

У “Мен дўстларим билан ҳашаматли саёҳатларнинг келажаги ҳақида гаплашиб ўтиргандим. Шунда улардан бири ҳазир тариқасида яхши об-ҳавони кафолатлаш бу борада кейинги босқич бўлишини айтди” деди.

Маълумот учун Сингапур дунёдаги ёғингарчилик даражаси энг юқори ўлкалардан бири бўлиб, йилнинг 171 куни ёмғирли ўтади.


Бошқа мақолалар