Алмати вилояти ҳокими алмашди


  • 24 Ноябрь, 2021
  • 190

Қанат Бозумбаев Алмати вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Тегишли фармонни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолади.

Фармонда “Бозумбаев Қанат Алдабергенович Қозоғистон республикаси президенти ёрдамчилигидан озод этилиб, Алмати вилоятига ҳоким этиб тайинлансин” дейилган.

Бозумбаев 1969 йили Алматида туғилган. 1993 йили қозоқ давлат академиясининг иқтисодчи мутахассислигини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йили ТОО “Эдем лтд”да иқтисодчи сифатида бошлаган.

1997 йили “Алмаз ва компания” ТПО да иқтисодий масалалар бўйича директор лавозимида, иқтисодиёт ва савдо вазирлигида минтақави         й сиёсат бўлими бошлиғи лавозимида ишлади.

1997-1998 йилларда “ҚазТрансОил” миллий компаниясида молия департаменти бошлиғи, иқтисодий масалалар бўйича вице-президент сифатида фаолият кўрсатди.

1998-2000 йилларда энергетика ва саноат вазирлигида нефть ва газ департаменти директори, вазир ўринбосари;

2001-2007 йилларда “KEGOC” биринчи вице-президенти, президент;

2007-2008 йилларда “Давлат активларини бошқариш бўйича Самруқ холдинги” ҳиссадорлик жамияти бошқарув раиси;

2008-2009 йиллар “KEGOC” ҲЖ бошқарув раиси;

2009-2013 йиллар Жамбил вилояти ҳокими;

2013-2016 йиллар Павлодар вилояти ҳокими;

2016-2019 йиллар энергетика вазири лавозимларида ишлаган.

2019 йил 18 декабрдан Қозоғистон президенти фармони билан президент ёрдамчиси этиб тайинланганди. 


Бошқа мақолалар