«Лукойл» Қозоғистонда завод қурилишини бошлади


  • 21 Май, 2016
  • 1039

«Лукойл» Қозоғистонда 85 миллион доллар қийматидаги мойлаш материаллари заводи қурилишини бошлади. Бу ҳақда Россия компанияси пресс-релизида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».

Завод қуввати йилига 100 минг тоннани ташкил этади, бу кўрсаткич 130 минг тоннагача етиши мумкин. Ишлаб чиқариш майдони Алмати вилоятида, «Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой» транспорт йўлаги яқинида жойлашган (унинг мамлакатдаги қисмини 2016 йилда қуриб битказиш мўлжалланган).

Бундай муҳим транспорт магистраллари чорраҳасида жойлашганлик завод маҳсулотлари нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, шунингдек, Мўғилистон, Афғонистон ва Хитойда ҳам харидорини топишига имкон беради.

daryo.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар