Хорватияда 60 тенгега уй


  • 19 Январь, 2024
  • 462

Хорватиянинг аҳолиси 2000 кишига етмайдиган ва катта бўлмаган Леград шаҳрида янги турғунларни жалб этиш учун ажойиб таклиф ўйлаб топишди.

Драва дарёси бўйида жойлашган шаҳарнинг демография билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш ва ёш оилаларни жалб этиш учун маҳаллий муниципалитет деярли текин уйларни таклиф қилмоқда. Битта уй учун рамзий маънода 13 евроцент (тахминан 60 тенге) сўралмоқда. Шаҳарга янги аҳолини жалб этиш мақсадида Леград худди шундай усулни 2018 йили ҳам татбиқ этганди.

Бешта тайёр уй ўзларининг янги соҳибларини топиб, учта оила янги уйларига муваффақиятли равишда кўчиб боришди. Уйларнинг баҳоси нима учун айнан 13 евроцент деган саволга жавоб ўлканинг валюта алмашиши тарихига боғлиқ. Ўтган йили Хорватия еврога ўтиб, ўзининг куна пул бирлигидан поз кечди. Маҳаллий “Куна эвазига уй” миллий дастури “13 евроцент эвазига уй” деб алмаштирилди. Сабаби жуда оддий: 1 куна 0,13 еврога тенг.

Ушбу таклифдан фойдаланиш учун номзодлар муайян талабларга жавоб бериши керак. Улар 45 ёшга тўлмаган бўлиб, оилали бўлишлари шарт. Бундан ташқари аввал судланмаган ва бошқа кўчмас мулкка эга бўлмасликлари керак.


Бошқа мақолалар