Ўлкаларнинг экспорт харитаси


  • 28 Октябрь, 2014
  • 1897

Давлатларнинг ташқи ўлкаларга қиладиган экспортлари асосида тайёрланган харита кенг оммага эълон қилинди.

CIA (Марказий разведка бошқармаси)нинг дунё ўлкалари ҳақида маълумотларни ўз ичига жамлаган “The World Factbook”китоби асосида давлатларнинг экспорт кўрсаткичлари харитаси тайёрланди.

Харитада Ўрта осиё давлатлари нефть ва табиий газ заҳираларига бой ўлкалар сифатида қайд қилинганлиги диққат тортади. Хаританинг яна бир диққатга молик томони шундаки бугун дунё саҳнасида ҳар хил сиёсий ва иқтисодий сабаблар туфайли нотинч бўлган ўлкаларнинг барчаси айнан нефть ва табиий газ заҳираларига бой минтақалар экан. 

 Бундай хаританинг CIA (Марказий разведка бошқармаси-ЦРУ) томонидан тайёрланиши ҳам, аслида ушбу қўлланманинг келажакда демократия ниқоби остида "ўт қўйишга" номзод ўлкалар харитаси эканлигини беихтиёр ёдга солади. 


Бошқа мақолалар