- 2013-10-26
Кеча 7 февраль куни Озарбайжонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентлик учун етти киши ўз номзодини қўйган эди.
Амалдаги президент Илҳом Алиев сайловда 93,9% овоз билан ғолиб бўлди. Унинг рақиблари Зоҳид Ўруч - 1,8%, Фозил Мустафа - 1,5%, Гудрат Гасангулиев - 1,2%, Рази Нуруллаев - 0,9%, Элшод Мусаев - 0,4% ва Фуад Алиев - 0,3% овоз тўплади.
Илҳом Алиевни Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Белорусия, Венгриядаги ҳамкасблари ва рақиблари қўлга киритган ғалабаси билан табриклади.
2003 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Илҳом Алиевнинг ўлкадаги машҳурлиги Тоғли Қорабоғни бутунлай ўз назоратига олганидан кейин ортиб кетганди.