- 2014-11-29
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Покистонда миллий мажлис ва сенат қўшма йиғилишида парламент аъзоларига хитоб қилди. Эрдўғон “Покистон фетуллоҳчи террористик тўда ФЕТО айбдор бўлган 15 июль давлат тўнтаришига уринишига қарши чиқиб, иккинчи озодлик курашида ҳам турк халқининг ёнида эканлигини кўрсатди” деб гапирди.
Ал-Қоида ва ДАИШ каби террористик ташкилотларнинг исломга қарши олиб борилаётган урушда восита эканлигини таъкидлаган Эрдўғон “Шу онда Туркия ДАИШга қарши жиддий уруш олиб бормоқда. Бу уруш ҳам ичкарида, ҳам Сурияда, ҳам Ироқда бормоқда. Биз бу курашда ҳормай-толмай давом этамиз. Чунки бу террор ташкилотларининг ислом билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳеч ким уларчалик исломиятга зарар келтирмади. Мусулмон одам бир қоқилган жойига бошқа қоқилмаслиги керак деб биламан. Қўлларидан мусулмон қонини тўкишдан бошқа иш келмайдиган бу қотил тўдаларни ислом оламидан ва бутун дунёдан юлиб ташлашимиз керак. Акс ҳолда на Туркия, на Покистон, на ислом олами ҳузур-ҳаловатга қовушади” деди.
Туркия президенти Эрдўғон яна “Террор ташкилотлари мусулмонлар орасидаги фирқаларга бўлинишни, фарқлиликларни гиж-гижлаб ўзларига пойдевор қуришмоқчи. Мусулмонларни тушиб қолган бу хорликдан қутқариш учун ислом жамоати орасидаги ёйилган мазҳабчиликдан то этник ажратишгача бутун суистеъмол воситаларини йўқ қилишимиз керак” деди.