- 2020-02-10
Тадиқотларга кўра Европада ҳаво ифлослигидан йилда 800 минг киши ҳаётдан кўз юммоқда. Мутахассислар нефть ёқилғиларидан воз кечишга чақирмоқда.
Европада ҳаво ифлослигидан ўлганлар сони тамаки маҳсулотларидан ўлганлардан ортиқ эканлиги ва аввалги тахминлардан икки баравар ортганлиги маълум бўлди.
Олимлар тадқиқот натижаларини ўрганиб, Европада ҳаво ифлослиги инсон умрини 2 йилга қисқартиришини ва йилда 800 минг одамнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб эканлигини тахмин қилишди. Тадқиқотчилар Европанинг ҳаво кирлик даражаси дунё ўртача кўрсаткичидан юқори эканлигини ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказишини билдирди.
“The European Journal”да чоп этилган хабарда кир ҳавонинг аввало ўпкага зарар етказиши, натижада қон айланиш ва юрак безовталикларига сабаб бўлиб, нафас олиш хасталикларидан ўлганлар сонини икки баравар ошириши маълум қилинди. Германия Маинц университети тиб маркази профессори Томас Мунзел ҳаво кирлигининг тамакилардан ҳам ортиқ ўлимга сабаб бўлишини, тамакидан сақланиш мумкинлиги лекин кир ҳаводан қочиб қутула олмаслигини сўзлади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Ҳаво ифлослиги кўпроқ нефть ёқилғиларидан фойдаланишдан келиб чиққанига кўра, бошқа энергия манбаларига ўтишга эҳтиёжимиз юқори. Тоза ва янгилана оладиган энергиядан фойдаланиш билан нафақат Париж иқлим келишуви шартларини бажарган бўламиз, балки ҳаво кирлиги билан боғлиқ ўлимларни 55%га камайтирамиз” деди.