Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатганлар судланади


  • 18 Март, 2020
  • 471

Туркистон вилоятида коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган бир неча киши устидан тергов олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Туркистон вилоятининг полиция департаменти бошлиғи ўринбосари Абдиғани Сейдуалиев брифингда маълум қилди.

Сейдуалиев “Қозоғистон республикасининг жиноят кодекси 274-статьясида атайлаб ёлғон хабар тарқатганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Вилоятимизда Мақтаарал, Шардара туманларида ва Кентау шаҳрида мана шу статья бўйича учта ҳолат қайд этилди. Улар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморни аниқлаш бўйича ўтказилган ўқув машғулотларини телефонида видеога олганлар. Сўнгра бу видеони ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар сифатида тарқатганлар. Ҳозирда улар устидан тергов ишлари олиб борилмоқда” деди. 


Бошқа мақолалар