Июль ойидан нималар ўзгаради?


  • 1 Июль, 2024
  • 69

2024 йил июль ойидан бошлаб қозоғистонликлар ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлади?

Кредит беришда янги қоидалар

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб кредитларини тўлаш муддатини 90 кундан ўтказиб юборганларга истеъмол кредити берилиши тақиқланади.

Бундан ташқари, қарзларни коллекторларга беришга 2 йиллик мораторий белгиланди.

Яна бир қўшимча, энди қозоғистонликлар турмуш ўртоғининг розилигисиз кредит ола олмайди.

Интернет ва мобил алоқа нархи ошади

“Қозоқтелеком” 1 июлдан бошлаб архивдаги 51 та тариф нархлариинг ошишини маълум қилди. Гап уй интернети ва мобил алоқа тарифлари ҳақида кетмоқда.

Тамаки маъсулотлари қимматлайди

Молия вазирлигининг буйруғига асосан 1 июлдан йил охиригача фильтрли, фильтрсиз, папирослар, тамаки маъсулотларининг бир қутисининг энг кам нархи 820 тенге деб белгиланди. 2025 йил 1 январдан эса минимал нархни 870 тенгега етказиш режалаштирилган.

Давлат хизматчилари янгича танланади

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, давлат ишларига танлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида ўтган йили e-Qyzmet.gov.kz интернет-портали ишга туширилган ва танловнинг янги қоидалари ишлаб чиқилган.

Ҳозирги кунда порталга 22 та давлат органи киритилган. 1 июлдан бошлаб тизимга яна 22 та давлат органи қўшилади.

Янги танловнинг энг муҳим томони одамлар мусобақанинг барча босқичида исталган вақтда онлайн иштирок эта олади.

Сиқилган газ нархлари ошади

Қозоғистонда 1 июлдан сиқилган газ нархлари ошади. Республика вилоят ва шаҳарларида янги нархлар қуйидагича белгиланган:

Астана - 84 тенге;

Алмати - 89 тенге;

Ақтўбе вилояти - 59 тенге;

Атирау вилояти - 59 тенге;

Ақмўла вилояти - 84 тенге;

Алмати вилояти - 89 тенге;

Шарқий Қозоғистон вилояти - 84 тенге;

Жамбил вилояти - 78 тенге;

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 70 тенге;

Қўстанай вилояти - 84 тенге;

Қизилўрда вилояти - 70 тенге;

Қарағанда вилояти - 84 тенге;

Манғистау вилояти - 59 тенге;

Павлодар вилояти - 81 тенге;

Шимолий Қозоғистон вилояти - 89 тенге;

Туркистон вилояти - 70 тенге;

Чимкент - 70 тенге;

Абай вилояти - 84 тенге;

Жетису вилояти - 84 тенге;

Улитау вилояти - 84 тенге.

Дориларни маркировкалаш

Июль ойидан бошлаб бутун дори маҳсулотларини маркировкалаш ва ҳаракатини назорат қилиш мажбурияти юкланади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ривожланаётган мамлакатлардаги ҳар 10 та дори қутисининг биттаси контрафактдир.

Заргарлик буюмларини рақамли маркировкалаш

1 июлдан заргарлик буюмларини маркировкалаш мажбурий бўлади. Уларга махсус бирка берилиб, унда товар белгиси, манзили, буюм номи, артикул, пробаси, оғирлиги, ўлчами, қўшимчалар ҳақида маълумотлар бўлади.


Бошқа мақолалар