Ирландияда канализациядан 796 чақалоқ жасади топилди


  • 15 Июль, 2025
  • 22

Ирландияда жаҳон жамоатчилигини ларзага солган ҳақиқат ошкор қилинди. Католик черковига қарашли она ва бола уйининг ҳовлисида жойлашган эски канализация чуқуридан 796 чақалоқнинг жасади топилди. Ҳозирда ушбу қўрқинчли воқеа юзасидан расмий қазиш ишлари бошланди.

Туам шаҳарчасида жойлашган St. Mary’s Она ва Бола уйи 1925–1961 йиллар оралиғида фаолият юритган. У ердаги болаларнинг кўпчилиги туғилишдан сўнг қисқа муддат ичида вафот этган, лекин уларнинг расмий қабри ёки дафн маълумотлари йўқ эди.

Буларни авваламбор 2014 йилда маҳаллий тарихчи Кэтрин Корлесс аниқлаган. Унинг тадқиқотларига кўра, болалар септик танкига, яъни канализация чуқурига кетма-кет кўмилган. Ирландия ҳукумати 2017 йилда расмий суриштирув ўтказиб, ушбу чуқурда инсон қолдиқлари борлигини тасдиқлади.

Қазиш ишлари икки йил давом этиши режалаштирилган. Ҳукумат ДНК таҳлиллари орқали болалар шахсиятини аниқлашга ва уларни муносиб тарзда қайта дафн этишга умид қилмоқда. Жасадлар орасида ҳомиладан тортиб, икки-уч ёшли болаларгача экани қайд этилган.

2021 йили Ирландиянинг ўша пайтдаги бош вазири Михал Мартин давлат номидан расмий узр сўраган. Bon Secours тариқати ҳам бу муаммога ўз афсусини билдириб, "табиий қадр-қимматни ҳимоя қила олмаганликлари"ни тан олган.


Бошқа мақолалар