- 2017-01-09
Британия бош вазири Риши Сунак ўлкага келган ноқонуний мигрантларни Руандага кўчирадиган самолётлар 10-12 ҳафта ичида учишини билдирди.
Сунак Британия парламентининг юқори қаноти лордлар палатасидан такрор жамоат палатасига юборилган “Руанда режаси” бўйича матбуот анжумани ўтказди.
Ишчи партиялик лордларнинг Британияга келган ноқонуний мигрантларни Руандаги кўчиришни таъминловчи “Руанда режаси”ни тўхтатиш учун турли йўлларга бош уриб кўраётганлигини а йтган Сунак “Аммо-лекин деган гап йўқ. Бу самолётлар Руандага учади” деди.
Қонун қабул қилинганидан кейин аввалдан аниқланган ноқонуний мигрантлар самолёт билан Руандага юборилишини билдирган Сунак “Ноқонуний мигрантларни ўлкадан чиқариб юбориш учун вақтинча ҳибсда сақлаш марказларидаги сиғим ҳажмини 2 минг 200 га етказдик. Мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш учун 200 янги ходимимиз бор. Суд бинолари тайёр ҳолга келтирилди. 5 минг суд эшиттиришини олиб борадиган 25 та суд зали ва 150 нафар судья тайинланди” деб гапирди.
Сунак номини тилга олмаган аэропортдан тижорий самолётлар билан Руандага кўчириладиган ноқонуний мигрантлар учун резервациялар ташкил этилганлигини билдирди. “Ҳеч бир хорижий суд бизни тўхтата олмайди” деган Сунак Руанда ҳукуматининг ҳам келадиган мигрантларни қабул қилиш учун тайёр эканлигини айтди.
Ёз бўйи ҳар ой Руандага самолётлар учишини билдирган Сунак Ла-Манш бўғози орқали келган ноқонуний миграция тўхтагунича “Руанда режаси” давом этишини маълум қилди.