Ўрта Осиёда энг кўп масжид Тожикистонда эмиш


  • 11 Январь, 2013
  • 1533

Ўрта Осиёда энг кўп масжид Тожикистонда эканлиги маълум бўлди. Тожикистондаги масжидлар сони 3000дан ошди.
Тожик зиёлилари маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Ўрта Осиё давлатлари орасида энг кўп масжид Тожикистонда иншо этилганини ифода этди. Иккинчи ўринни эса Қозоғистон эгаллади. Қозоғистонда 2228, Қирғизистонда 2200 ва Ўзбекистонда 2050 та масжид бор экан.
Тожикистонда Ислом кенгаши ва Дин комитети бор. Ҳар иккаласининг аъзолари президент тарафидан тайинланади. 7 миллиондан ортиқ халқ яшайдиган Тожикистонда  аҳолининг кўпчилиги мусулмон ва сунний-ҳанафий мазҳабида.


Бошқа мақолалар