- 2015-05-21
Хитой бошчиси Си Цзиньпин ўзаро суҳбати ОАВларга сиздирилгани учун Канада бош вазири Джастин Трюдони койиди.
Хитой бошчисининг қизишиб кетиши жуда кам учрайдиган ҳолат. Лекин махфий қолиши керак бўлган ўзаро суҳбатларининг ОАВларга сиздирилишига аччиқланган Цзиньпин Трюдони танқид қилиб, танбеҳ берди.
Цзиньпин “Биз муҳокама қилган барча нарса газеталарга сиздирилган. Бу дуруст эмас” деб Трюдони койиди.
У икки ўлка вакилларининг диалоги самимий бўлиши кераклигини таъкидлади. Трюдо ўз навбатида таржимоннинг сўзини бўлиб, Канада очиқ ва адолатли диалогга ишонишини билдирди.
Цзиньпин “Аввал бунинг учун шарт-шароитлар қилиб берайлик” деб мунозарага нуқта қўйди.