Биродарлик қийин вақтда керак


  • 30 Ноябрь, 2015
  • 1216

Россия божхоналаридан ўтиши тўхтатилган Ўрта Осиёга йўл олган Туркия юк машиналари учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг кўрсатмасига биноан Озарбайжон ҳудудидан ўтиш енгиллаштирилди. Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Россия ҳудудидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ўтиши керак бўлган Туркия давлат рақамлик транспортлар Каспий коридоридан фойдаланишади. Самолёт уриб туширилишидан кейин Москва раҳбариятининг кўрсатмаси билан Туркия транспортлари бир неча кунлардан бери Грузиядан Россияга кира олмаётган эди.

Туркия ташқи ишлари вазири Мавлуд Човушўғли Озарбайжондаги ҳамкасби Элмар Мамадяровга мавжуд ҳолатни билдирди. Мамадяров эса ҳолатни президент Алиевга етказди. Буни ижобий қарши олган Алиев турк транспортларининг ўтиши учун барча қулайликлар кўрсатилиши учун кўрсатма берди. Икки ўлка раҳбарияти коридордан фойдаланадиган турк ҳайдовчиларидан виза тўлови ва ўтиш рухсатномаси бўлмаса ҳам жаримага тортилмаслиги борасида келишувга боришди.

Бу ҳақида баёнот берган халқаро юк ташиш ташкилоти ижро қўмитаси раиси Фотиҳ Шенер Озарбайжон коридорининг шу вақтгача ўтиш ҳақи ва Каспийдаги баланд нархлар туфайли кўп фойдаланилмаганлигини айтди. Озарбайжоннинг қийин аҳволда қолган турк биродарларига ёрдамга келганлигини билдирди.

Грузияда қанча кундан бери туриб қолган турк транспортларининг кечадан бошлаб Каспий коридоридан фойдалана бошлаганлигини билдирган Шенер “Транспортлар шу онда Озарбайжоннинг транзит ўтиш йўлагини очиши билан Каспий устидан Қозоғистон ва Қирғизистонга қараб йўлга чиқди. Грузияда кутиб турган транспортлар сони 30 тага камайди” деди. Боку орқали Туркманбоши (Туркманистон) ва Ақтау (Қозоғистон) портларига йўлга чиққанлигини билдирган Шенер “Бу йўлакнинг масофаси ҳам анча қисқа. Буни давом эттирадиган бўлса, Озарбайжоннинг иқтисодиётига фойда беради” деб гапирди.

Каспий коридорини янада фаол фойдаланиши учун транзит ўтишга олинадиган 465 долларлик тўловнинг олиб ташланишини талаб қилган Шенер “Ro-Ro” юк ташишни ҳам қиммат ҳолга келтирган 15 минг долларлик порт харажатини пасайтиришни истади. Агар бу қулайликлар берилса, йилига 5 минг бўлган Каспийдан ўтиш сони 25 мингга етишини айтди.  


Бошқа мақолалар