- 2017-05-22
Қимматбаҳо тошлари билан машҳур Ратлапура (Ратнапура) минтақасида 2021 йилда бир уйнинг боғида
қудуқ қазган ишчилар тупроқ остида улкан сапфир тошига дуч келди. Тахминан 510 килограмм оғирликдаги тош оддий харсанг эмаслиги қисқа вақт ичида маълум бўлди. Ўтказилган текширувларда улкан масса тахминан 2,5 миллион каратлик юлдузли сапфир бирикмаси эканлиги аниқланди.
Учинчи авлод заргарлик савдогар бўлган уй эгаси Гамаге кашфиёт тўсатдан содир бўлганини қуйидагича сўзлаб берди:
“Қудуқ қазган киши бизга ноёб тошлар топганини айтди. Шундан сўнг биз бу улкан намунага дуч келдик”.
Кашфиётдан кейин масъулларга хабар берилди. Улкан массанинг устидаги лой ва бошқа моддаларни тозалаб, текширувга тайёр ҳолатга келтириш бир йилдан ортиқ вақт олди.
Оч мовий рангли улкан сапфир харсангига “Serendipity Safir” номи берилди. Мутахассислар ўша пайтда тошнинг халқаро бозордаги тахминий қиймати 100 миллион долларга етиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқдилар.
Тозалаш вақтида асосий массадан ажралиб чиққан баъзи парчалар ҳам кўздан кечирилди. Бу парчалар юқори сифатли юлдузли сапфирлар эканлиги аниқланди.
Тошни ўрганган заргар Зоиса сафир юз миллионлаб йиллар олдин пайдо бўлганини айтди:
“Бундан олдин ҳеч қачон бундай катта намунани кўрмагандим. Бу катта эҳтимол билан тахминан 400 миллион йил олдин шаклланган”.
Шри-Ланка Миллий заргарлик ва қимматбаҳо металлар институти раҳбари Верасингхе ҳам улкан тошнинг ҳажмига эътибор қаратиб, шундай деди: “Бу махсус юлдузли сапфир намунаси; катта эҳтимол билан дунёдаги энг каттаси ҳисобланади. Ҳажми ва қиймати ҳисобга олинса, махсус коллекционерлар ёки музейларнинг қизиқишини уйғотиши мумкин деб ўйлаймиз”.