Собиқ аскар Техасда черковга ўт очди


  • 7 Ноябрь, 2017
  • 696

АҚШнинг Техас штатидаги бир черковга уюштирилган ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. АҚШ президенти Трамп ҳодисаларни хизмат сафари билан борган Япониядан кузатиб бораётганини билдирди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорист аввало ўз оила аъзолари қатл қилган, сўнгра черковга бориб қатлиомни амалга оширган.

АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрининг 30 км шарқида жойлашган Сазерленд-Спрингс шаҳарчасидаги баптист черковига ўқотар қурол билан ҳужум қилинди. Якшанба кунги маросим бўлиб ўтаётган вақтда черковга кириб келган террорист одамларга қарата ўқ узди.

Техас губернатори ҳужумда 27 киши ҳалок бўлганлигини, қурбонлар орасида 2 ёшли гўдак ҳам борлигини маълум қилди. Камида 30 нафар одам турли даражада жароҳат олган.

Ушбу терактни амалга оширган кимса 26 ёшли собиқ ҳарбий Девин Патрик Келли эканлиги маълум бўлди. Маълумотларга қараганда террорист 2009-2013 йилларида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари сафида хизмат қилган.


Бошқа мақолалар