Хитойдан гипертовуш тезликка эга самолёт


  • 29 Октябрь, 2024
  • 19

Хитойда хусусий ширкат овоз тезлигидан 4 баравар тез бўлган гипетовуш тезликка эга йўловчи самолёти ишлаб чиқарди. Ширкат Пекин билан Нью-Йорк орасида йўловчи ташиш вақтини икки соатга туширадиган самолётнинг прототипини синовдан ўтказди.

Хитойлик бир ширкат овоз тезлигидан 4 баравар ҳаракат қила оладиган (Mach 4) йўловчи самолёти прототипини синовдан ўтказганини билдирди.

“Space Transportation” номли маркази Пекинда жойлашган Хитой ширкати берган хабарида Mach 4 тезлигига чиқа оладиган прототип учиш синовини 28 октябрда амалга оширганини маълум қилди.

Синов парвозида “Yünşing” (Учаётган юлдуз) номи берилган прототипнинг аэродинамика, иссиқни сақлаш ва назорат тизимлари каби муҳим технологиялари синовдан ўтказилганлиги айтилган хабарда мотор технологияси ноябрь ойида ўтказиладиган синовда қайта назорат қилиниши билдирилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, ширкат 2027 йилгача тўлақонли бир гипертовуш тезлигидан юқори йўловчи самолёти ишлаб чиқаришни тўлиқ йўлга қўйишни режалаштирган. Самолёт Пекин билан Нью-Йорк орасида йўловчи ташиш вақтини икки соатга тушириши кутилмоқда.

Гипертовуш тезлигидан юқори йўловчи самолётнинг энг сўнггиси 1976 билан 2003 йиллар орасида тижорий парвозларда фойдаланилган инглиз-француз ҳамкорлигидаги “Concorde” самолётлари бўлганди. “Concorde”лар овоз тезлигидан икки баравар катта тезликка (Mach 2) эга бўлган.


Бошқа мақолалар