Ўзбек миллиардерининг рафиқаси Путин вакили


  • 25 Январь, 2018
  • 776

Машҳур ўзбек бизнесмени Алишер Усмоновнинг рафиқаси Россияда ўтказиладиган президентлик сайловларида Путиннинг 259 вакилидан бири бўлди.

Алишер Усмоновнинг аёли Ирина Винер-Усмонова жорий йилда Россияда ўтказиладиган президентлик сайловларида Владимир Путиннинг 259 нафар вакилидан бири этиб тайинланди.

Путиннинг вакиллари орасида Юрий Башмет, Сергей Безруков, Фёдор Бондарчук ва Никита Михалков каби машҳур кишилар бор.

Ирина Винер-Усмонова 1948 йили Самарқандда дунёга келган. Иш фаолиятини 1969 йили Тошкент Олимпиада резервлари республика ихтисослашган спорт мактабида бошлади. 1972-1992 йиллари орасида Тошкентда ритмик гимнастика ўқитувчиси сифатида ишлаган Усмонова кейинроқ Ўзбекистон миллий жамоасинининг мураббийи бўлиб ишлади. Унинг эри ўзбек бизнесмени ва миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлигини “Forbes” журнали 2015 йили 13,5 миллиард доллар деб баҳолаган.


Бошқа мақолалар