Африка Франциядан қутулишга уринмоқда


  • 3 Декабрь, 2024
  • 46

Қурган ҳарбий базалари билан узоқ вақтлардан бери Африкада катта таъсирга эга бўлган Франция исталмаган ўлкаларнинг бошида келмоқда. Сўнгги вақтларда ҳарбий базаларининг бекитилиши Африкадаги Франция кучини заифлатмоқда.

Франция ўн йиллар мобайнида 14 Африка ўлкасининг миллий заҳирасини ўз қўлида тутиб келди. Бу ўлкалар қуйидагилар: Бенин, Буркина Фасо, Гвинея-Бисау, Кот-дИвуар, Мали, Нигер, Сенегал, Того, Камерун, Марказий Африка республикаси, Чад, Конго, Эквотариал Гвинея ва Габон.

Франциянинг Африка ўлкалари устидан ўрнатган мустамлака тизими озодлик курашлар орқали инқирозга юз тутди. Мали, Нигер ва Буркина Фасодан чекилиши ортидан Сенегалнинг ўлкадаги Франция ҳарбий базасини бекитиш ҳақидаги қарори ва Чаднинг ҳарбий ҳамкорликни тугатиши билан минтақадаги таъсирини қўлдан бой бермоқда.

Чаднинг Франция билан мудофаа ҳамкорлигини бекор қилишининг ортидан Сенегал президенти Бассиру Диомай Файнинг ҳам ўлкадаги доимий француз ҳарбий базасини бекитишни исташи Франциянинг собиқ мустамлакалари устидаги таъсири заифлаганлигини яна бир бор намоён қилди.

Мартда сайланган президент Бассиру Диомай Фай сайлов камапанияси вақтида ва ундан кейин Франция билан алоқаларини қайта кўздан кечириш кераклигини қайта-қайта такрорлаганди.

Франциянинг ҳозирги вақтда ҳам Африкада Жибути, Чад, Габон, Кот-дИвуар ва Сенегалда доимий ҳарбий базалари мавжуд.

Франциянинг энг муҳим ҳарбий базаси бўлган Жибутида 1500, Чадда 1000, Кот-дИвуарда 600, Габон ва Сенегалда 350 нафар аскари хизмат қилмоқда.

Малида 2020 йили Ассими Гоита бошчилигида бўлган ҳарбий тўнтаришдан кейин Франциянинг 2013 йилдан бери ўлкада олиб борган ҳарбий амалиётлари бўйича тортишувлар кун тартибига чиқди.

Мали 2022 йил февралда 5 мингга яқин француз ҳарбийлари хизмат қилаётган Бархан амалиёти унсурларининг ўз ҳудудидан чиқиб кетишини талаб қилди ва 2022 йил май ойида Франция билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни бекор қилди. Натижада Франция Малидаги Гао ҳарбий базасини бекитишга мажбур бўлди.

Буркина Фасода 2022 йил сентябрь ойида ҳукумат бошқарувини ўз қўлига олган Иброҳим Траоре бошчилигидаги ҳарбийлар 2023 йил январда ҳам Франция билан ҳарбий ҳамкорликни бекор қилди, ҳам Франциянинг ўлкадаги элчиси Люк Халладни мамлакатдан чиқариб юборди. Февраль ойида эса 400 нафар француз аскари Буркина Фасо талаби билан ўлкадан чиқиб кетди.

Франция билан яхши алоқада бўлган Нигер президенти Муҳаммад Базумнинг 2023 йил июль ойида тўнтарилиши билан Франция яқин иттифоқдоши Нигердан ҳам чекинишга мажбур бўлди. Ҳарбий иқтидор орадан қисқа вақт ўтиб, 2023 йил августда Франция билан ҳарбий ҳамкорликни тугатди ва Франция элчиси Сильвен Иттени “исталмаган киши” деб эълон қилди. Элчи Итте бир ой ўлкадан кетмаслик учун қаршилик кўрсатса ҳам 2023 йил декабрда Франция элчихонасини бекитди ва 10 йилдан бери ўлкада фаолият кўрсатган 1500 аскарини олиб чиқиб кетди.

Мали, Буркина Фасо ва Нигер Франция билан мудофаа ҳамкорликларини тугатиб, Россия билан яқинлашишни бошлади. Француз аскарлари бу уч ўлкадан чекиниши билан Вагнер ёлланма аскарлари уларнинг ўрнини эгаллади. Россия тез-тез бу ўлкаларга ҳарбий гуруҳларни жўнатиш билан бирга дипломатик алоқаларни ҳам ташлаб қўймади.

Сўнгги бор Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак Мали, Нигер ва Буркина Фасони зиёрат қилди. Россия президенти Путин ўтган ҳафта Сенегал президенти Фай билан телефон орқали гаплашди. Илк бор бўлган суҳбатда томонлар энергетика, мудофаа ва аграр соҳаларда ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.


Бошқа мақолалар