Макрон хотинидан шапалоқ еди


  • 27 Май, 2025
  • 30

Эммануэль Макроннинг Вьетнамга расмий ташрифи кутилмаган воқеа билан бошланди ва бу воқеа тезда интернетда вирусга айланди. Тармоқларда Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон президентнинг юзига шапалоқ билан урган видеоси пайдо бўлди.

Ҳодиса Ханой аэропортида президент жуфтлиги самолёт трапидан тушаётган пайтда юз берди.

Associated Press агентлиги томонидан тасвирга олинган кадрлар ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Илк бор Елисей саройи бу видеонинг ҳақиқийлигини инкор этишга уриниб, у сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган ва ёмон ниятлилар томонидан тарқатилган бўлиши мумкинлигини айтди. Бироқ кейинчалик видеонинг ҳақиқийлиги тан олинди.

Президент атрофидагилар буни оддий “оилавий ҳазил” сифатида изоҳлашди.

“Президент ва унинг рафиқаси муҳим сафар бошланишидан аввал шунчаки бироз ҳазиллашишди”, — деди манбалари.

Айрим кузатувчилар биринчи хоним Макроннинг қўлидан ушлаш ўрнига трап панжарасидан ушлаб тушганини қайд этди.

Франция раҳбари Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб сафарига Вьетнамдан бошлади. У ҳафта давомида Индонезия ва Сингапурга ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.


Бошқа мақолалар