- 2018-04-27
Инглиз армияси 2006-2014 йилларда Афғонистонда иштирок этган ҳарбий амалиётларда 64 билан 135 гача ёш болани ўлдиргани маълум бўлди. Британия ҳукумати 64 нафар ёш бола учун 1656 стерлинг бадал тўлаганлиги аниқланди.
Қуролли шиддатга қарши намойиш (AOAV) номли ташкилот қўлга киритган маълумотларга кўра, Британия мудофаа вазирлиги яна 16 нафар боланинг ўлими учун бадал тўлашни ўз зиммасига олган. Лекин ҳаётдан кўз юмган болакайларнинг сони 135 нафаргача етишини айтган AOAV бунинг сабаби ўлимларнинг баъзиларини вазирлик ҳужжатларида “ўғиллари ва қизлари” деб ёзилганлиги, ёши ва ўлим сабабларига доир маълумотлар киритилмаганлиги билдирилди.
Британиядаги “AOAV”ташкилотининг 2006-2014 йилларга доир берган маълумотларда ҳаво ҳужумлари ва пала-партиш узилган ўққа учишдан содир бўлган ўлим энг кўп учрайдиган ўлим эканлиги қайд этилган.
Бошқа тарафдан мудофаа вазирлиги томонидан ҳар бир ўлимнинг тафсилотларини аниқлаш учун етарли далиллар келтирилмаганлиги айтилиб, баъзи ҳолатларда бир боланинг ўлимига олиб келган сабабларнинг ҳужжатларда юзаки ёзилганлигини маълум қилди.
Ҳаётдан кўз юмган болалар учун ўртача 1656 стерлинг бадал тўланганлиги билдирган AOAV ҳақ талаб қилувчилардан аввал фотосурат, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва буни тасдиқловчи мактублар тақдим этиши сўралганлигини қайд этди.