Қозоғистонда яна бир қўмита


  • 17 Июль, 2024
  • 76

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида бешинчи қўмита ташкил этилди. Ушбу қўмита фавқулодда вазиятлар бўйича огоҳлантиришлар билан шуғулланади.

Вазирлик хабарида “Давлат раҳбарининг кўрсатмасига биноан марказий ва маҳаллий ижро органларининг огоҳлантиришини назорат қилиш мақсадида фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида фавқулодда вазиятлар бўйича огоҳлантириш департаменти базасида янги қўмита ташкил этилди” дейилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, янги қўмитани ташкил этиш ва штатлар учун республика бюджетидан қўшимча молиявий таъминот лозим эмас.

Энди фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида бешта қўмита фаолият кўрсатади:

Граждан мудофааси ва ҳарбий қисмлар бўйича қўмита;

Ёнғинга қарши кураш хизмати қўмитаси;

Саноат хавфсизлиги қўмитаси;

Давлат моддий заҳиралари бўйича қўмита;

Фавқулодда вазиятлар бўйича огоҳлантириш қўмитаси.

Бундан ташқари кеча Қозоғистонда сув ресурсларидан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш ҳамда уни мувофиқлаштириш бўйича қўмита ташкил этилганди.


Бошқа мақолалар