- 2013-11-19
Ғазо қатлиомининг илк кунларидан бошлаб Сурия ва Ироқдан олиб келинган 2 мингдан ортиқ КИП (курд ишчи партияси, кўплаб давлатларда террористик ташкилот деб эълон қилинган)лик террорист Исроил армияси билан бирга геноцидга ҳамтовоқ бўлди. Шу минтақадан қатлиомга дастак бўлиш учун яна 2500 кишилик янги гуруҳ йўлга чиқишга тайёрланмоқда.
Ушбу гуруҳда КИПлилар билан бирга 600 дан ортиқ ИШИДлик (Қозоғистонда тақиқланган) террорист ҳам бор. Бу мақсадда Дайр аз-зор, Ракка, Табка, Гуверан, Синай, ал-Алая, Шаддади ва ал-Кисра каби қамоқхоналарда ҳибсда сақланаётган мингдан ортиқ ИШИДлик террористлар озодликка чиқарилди. Исроилдан келган ва ораларида язид-курд зобитлари ҳамда Моссад агентлари бўлган махсус гуруҳ танлаб олинган КИП ва ИШИДлик террористларга Синжарда 18 кун махсус таълим бермоқда. Ундан кейин сохта паспортлар билан бу террористлар Эрбил орқали Ғазога етказилмоқда. Террористлар Ғазода Европа, Кавказ, АҚШ ва Сербия каби минтақалардан келган ёлланма террористлар ҳамда махсус тайёрланган АҚШ ва Исроил армияларининг ҳарбийлари билан биргалашиб ҳаракат қилади.
Бир вақтлар Ироқ ва Сурияда сони 65 мингдан ошиб кетган ИШИД террор ташкилоти аъзоларидан 3-4 мингги АҚШ армияси ва CIA тарафидан Сурия чўлига кўчирилди. Сурия уруши туфайли майдонга чиққан террор ташкилотининг 2015-2024 йиллар орасида 8 мингдан ортиқ аъзоси КИП сафига қўшилди.
Орадан ўтган тўққиз ой вақтга қарамай Ғазода жиддий ҳарбий муваффақиятга эриша олмаган Исроилнинг истаги билан ИШИД террористлари ишғолчиларни қўллаб-қувватлашга боргани маълум бўлди. ИШИДнинг сўнгги баёнотида Хамас аъзоларини муртад (диндан чиққан) деб эълон қилиб, улар билан жанг қилиш фарз эканлиги айтилди. ИШИДнинг бу баёноти Исроилга “сизларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз” деган ишора эди.