- 2024-02-20
Покистон ҳукумати Исроил бош вазири Нетаньяҳу ҳақида тарихий қарор олди. Покистон ҳукумати Нетаньяҳуни расман “террорист” деб эълон қилиб, дунё ҳамжамиятини ҳам шунга чақирди. Покистон Исроил зулмига учраган фаластинлик қурбонлар учун дастагини кучайтиришини маълум қилди. Сионист Нетаньяҳу эса шикоят қилиш учун АҚШдаги паноҳкорларига чопди.
Вашингтонга келган Нетаньяҳу президентлик пойгасидан чекинган Байден билан кўришди. У “Америка халқи кейинги президент сифатида кимни сайласа ҳам Исроил АҚШнинг Ўрта Шарқдаги воз кечилмас ва кучли иттифоқдоши бўлишда давом этишини маълум қиламан” деди. Икки ўлканинг бирлашган фронт бўлиш аҳамиятини ҳам таъкидлади.
АҚШ ва Исроилнинг “бугун, эртага ва доимо бирга” эканлигини сўзлади. Американинг асл башараси шу. Масъум фаластинликларни ваҳшийларча ўлдирган қотилни бағриларига босишмоқда. Тўртинчи бор АҚШ конгрессининг ҳар икки қанотида нутқ сўзлашга имкон беришмоқда.
Байденнинг Нетаньяҳу билан боғлиқ сиёсатига қарши чиқиб, истеъфони танлаган 12 нафар америкалик амалдор Вашингтоннинг миллий хавфсизлиги таҳлика остида эканлигини айтишмоқда. Собиқ амалдорларнинг қўшма баёнотида Байден сиёсатининг Ўрта Шарқни янада беқарорлаштирганига диққат қаратиб, қуйидагича дейилган: АҚШнинг Исроилга берган дипломатик қўллаб-қувватлови ва ўлкага етказиб бераётган қурол-яроғи Ғазодаги қуршовда қолган Фаластин халқининг ўлдирилишида ва оч қолишида инкор қилиб бўлмайдиган жиноятда шерикка айлантирди.
Вашингтон олиб бораётган уруш сиёсати сабабли “АҚШнинг орқасига нишон тахтаси жойлаштирилганини” таъкидлаган собиқ амалдорлар бунинг ҳам фаластинликларга, ҳам исроилликларга зарар беришини билдирди. Ушбу баёнотга собиқ Оқ уй амалдори, икки нафар собиқ ҳаво кучлари зобити ва мудорфаа разведка ташкилотининг собиқ зобити имзо қўйди.