Россия ўз-ўзига зарар бермоқда


  • 9 Декабрь, 2015
  • 1453

Россия Туркиядан келадиган озиқ-овқат импортини тўхтатди. Ўлкада мева ва сабзавот нархлари тўрт баробар кўтарилиб кетди. Инфляция кучайди, пули қадрсизланди, хорижий ўлкалардан келаётган инвестициялар тўхтади. Путин Туркия учун қазиган чоҳига ўзи тушди.

Россия пезиденти Владимир Путиннинг кетма-кет берган жиддий баёнотларининг оқибати оғир бўлди. Туркияга қарши санкцияларни жорий этган Россия ўзи қазиган чоҳга қулади. 23 ноябрдан бугунгача рус рубли долларга нисбатан 5%га тушиб кетди. Россия марказий банки "Инфляция бошланмоқда" деб огоҳлантирди. Рус биржасининг йўқотиши 11%дан ошди, инвестиция киритаётган ўлкалар қочишни бошлади. Путин санкцияларнинг энг оғир бадалини эса ўз ватандошларига тўлатди. Туркиянинг мева ва сабзавот ташийдиган юк машиналарига ҳудудидан ўтишга рухсат берилмаган Россияда 24 ноябрь билан қиёсланганда маҳсулотлар нархи беш баробар кўтарилиб кетди.

Россия ватандошлари кризисдан аввал 1,7 долларга олган 1 кг лимон олган бўлса, 10 долларга кўтарилиб кетди. Помидорнинг нархи 2 доллардан 4,7 долларга, броколли 2 доллардан 5,5 долларга, пиёз 0,7 доллардан 2 долларга, гулкарам 2,2 доллардан 5 долларга етди. Бодринг, апельсин, мандарин, олма, нокларнинг ҳам нархи кўтарилди.

Россия федерал статистика бюросининг маълум қилган маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 3-чорагига нисбатан 4,1% қисқарган Россия иқтисодиёти борган сари кичраймоқда. Дунёнинг энг катта экспортчиларидан бўлган Россиянинг ўтган йилги даромади ялпи миллий даромаднинг 68%ини ташкил қилди.

Россияда юз берган иқтисодий инқироз ва рублнинг қадрсизланиши таътилини хорижда ўтказишни истовчи русларнинг сонининг жиддий камайишига олиб келди. Россия туризм агентлиги берган маълумотга кўра, 2015 йил январь-сентябрь даврида жорижга чиққан рус туристлари сони 31,4%га камайди. Бу сўнгги 15 йилда кўринган энг катта пасайиш эди. Январь-сентябрь даврида 10 миллионга яқин россияликлар таътилини хорижда ўтказди.

АҚШ ва Европа иттифоқининг татбиқ этган иқтисодий санкциялари натижасида ўтган йилнинг сўнгги чорагидан эътиборан Россия иқтисодиёти кризисда. Бу инқирозга Туркияга нисбатан кетма-кет киритилган санкциялар қўшилгач Россия кундан-кунга ботиб бормоқда. Россия рубли 23 ноябрдан бугунгача долларга нисбатан 5% тушди. 23 ноябрда 65,83 рубль бўлган доллар, аввалги кун 69га кўтарилиб, сўнгги уч ойдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди.

Туркиянинг эенергетика бозорини тартибга солиш қўмитаси раиси ўринбосари Меҳмет Эртурк энергетика бўйича келишувларнинг жуда жиддий суғурталарни ўз ичига олганлигини ёдга солиб “Бу келишувларда ҳам олувчи, ҳам сотувчи тарафга жиддий масъулиятлар юкланмоқда. Биз “Сендан газ олмаймиз” дея олмаганимиздек, Россия ҳам “Сизларга газ сотмаймиз” дея олмайди” деди. Эртурк бундан ташқари Россия иқтисодиётининг нефть нархлари тушаётган бир пайтда газ сотишни тўхтата олмаслигини таъкидлади.

Европанинг нефть кўрсаткичи бўлган Бренд русумли ишланмаган нефтнинг бир баррели 3%га пасайиб, сўнгги етти йилдаги энг паст нарх 39,99 долларга тушди. Нефть экспорт қилувчи ўлкалар ташкилоти (OPEC) нефть қазиб олишни камайтириш боррасида келиша олишмади. Бу эса нефтнинг янада нархи тушишига олиб келиши мумкин. Бу сценарий даромадининг катта қисми нефть экспортидан келадиган Россияни яна-да оғир аҳволга тушириши мумкин. 


Бошқа мақолалар