- 2023-07-06
Мьянмада бир қишлоққа берилган авиазарба натижасида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва кўплаб кишилар жароҳат олди.
Па Зи Ги қишлоғи ўлканинг иккинчи энг катта шаҳари бўлган Мадалай шаҳри билан чегарада жойлашган ва бир неча ойдан бери ҳукумат тўнтаришига қарши кураш марказига айланганди.
Мьянма ҳарбийлари қишлоқда қўзғолончилар йиғилиши ўтказилаётганини билиб, авиазарба беришганини ва бунда тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлган бўлса, у ҳолда уларнинг ўзи террористларга ёрдам берганликлари учун айбдор эканлигини айтишди.
Интернетда тарқалган видеоларда вайрон бўлган уйлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича қурбонлар орасида аёлар ва болалар ҳам бор.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ушбу ҳужумни қоралаб, ҳужм орқасида турганлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Мьянма қуролли кучлари 2021 йил 1 февралда президент Вин Мьинта ва давлат котиби (амалда бош вазир) Аун Сан Су Чжиларни ҳибсга олиб, давлат тўнтаришини амалга оширганди.
Ҳарбийлар ушбу ҳаракатларини 2020 йилги сайлволарда юз берган оммавий қалбакилаштириш ва ҳукуматнинг буни тергов қилишни истамаслиги билан изоҳлашганди.