Қозоғистонликлар учун янги мобил хизмат кўрсатиш


  • 21 Ноябрь, 2017
  • 706

Энди қозоғистонлик ота-оналар янги туғилган фарзандларига исмни SMS орқали қўйишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ахборот ва коммуникация вазири Даврон Абаев хабар берди. У “Фарзанд туғилганидан кейин ота-онасига автоматик равишда туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, нафақани расмийлаштириш учун ҳисоб рақами ва болалар боғчасига навбатга туришга манзил учун фарзандининг фамилияси, исми ва ота исмини кўрсатишни сўраб SMS-хабар келади”, - деди.

Ушбу хизматни келгуси йилдан ишга туширишни режалаштиришмоқда. Шу тариқа ёш оналар учун ушбу хизмат кўрсатишдаги бир қанча муаммоларни ҳал қилиш кўзда тутилган.

Даврон Абаев “Бизга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан фарзанд дунёга келганлиги ҳақидаги хабар келади. Биз зудлик билан фарзандни рўйхатдан ўтқазиб, унга нафақа тайинлаймиз. Ота-оналарга фақатгина фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини Аҳолига хизмат кўрсатиш марказидан олиш қолади, холос. Лекин буларнинг барчаси сизнинг телефон рақамингизга электрон имзо боғланган бўлсагина мумкин бўлади” деди.


Бошқа мақолалар