Туркистонда кўпкар бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади


  • 10 Март, 2026
  • 16

Кўпкар бўйича иккинчи жаҳон чемпионати 15–21 март кунлари Туркистон шаҳрида ўтказилади.

Мусобақалар Бутунжаҳон “Кўпкар” ассоциацияси қоидалари ва ушбу ташкилот томонидан саралаб олинган ҳакамлар таркиби назоратида ташкил этилади. Чемпионатда 10 та давлатдан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда, унда фақат миллий терма жамоалар қатнашади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 30 000 000 тенгени ташкил этади.

Мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи миллий терма жамоа аъзолари саралаб олинди. Улар орасида Есжан Курманбай (Жамбил вилояти), Ернат Малимбай (Жамбил вилояти), Асилжан Мамит (Туркистон вилояти), Нурислам Тўлеп (Туркистон вилояти) каби машҳур спортчилар бор.

Кўпкар бўйича биринчи жаҳон чемпионати 2017 йилда Астана шаҳрида ўтказилган “EXPO-2017” халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ва унда Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонган эди.

Туркистоннинг янги ипподромида 16 мартдан гуруҳ ўйинлари бошланади, финал учрашуви эса 21 март кунига режалаштирилган.


Бошқа мақолалар