Сиам эгизаклари муваффақиятли ажратилди


  • 20 Сентябрь, 2024
  • 38

Туркияда покистонлик бир ёшли сиам эгизакларининг бирлашиб кетган бошлари муваффақиятли операция орқали ажратиб олинди.

14 соат давом этган операцияни етук британиялик жарроҳ Нур ул Овас Жилоний ўтказди. Жарроҳ бу каби сиам эгизаклари устида операциялар ўтказишда катта тажрибага эга. 2022 йили у Бразилияда 3 ёшли болакайларни, 2021 йили Исроилда бир ёшли қизалоқларни, 2019 йили эса Покистонда 2 ёшли қизалоқларни муваффақиятли ажратганди.

Туркияда ўтказилган операция икки босқичда амалга оширилди. Чунки эгизакларда муҳим қон томирлари ва мия тўқималари умумий эди.

Операцияга тайёргарлик мобайнида мутахассислар Анқарадаги жарроҳларга ёрдам бўлиши учун эгизакларнинг 3D-моделини ишлаб чиқишди.

Жилоний “Ушбу технология бизнинг кўплаб оддий операцияларимизни янада хавфсиз қилади. Бу қизалоқларга ва уларнинг оиласига улар мустақил ҳаёт кечирадиган янги келажакка имкон бериш бу жуда катта шараф” деди.

“Gemini” маълумотларига кўра, ҳар 60 мингтадан биттаси сиам эгизаклари бўлиб туғилади ва уларнинг атиги 5%и бошлари бирлашга ҳолда туғилади.

Операция ёрдамида ажратилмаган сиам эгизакларининг умри жуда қисқа бўлади.


Бошқа мақолалар