- 2023-04-10
Дунёда энг кўп истеъмол харажатларини амалга оширувчи давлат – Америка Қўшма Штатлари
18,8 триллион долларлик улкан сарф-харажат ҳажми билан рўйхат бошидан жой олди. Глобал истеъмолда катта фарқ билан етакчи бўлган АҚШдан кейинги ўринни 7 триллион долларлик истеъмол харажатлари билан Хитой эгаллади. Бу икки давлат ўртасидаги фарқ дунё иқтисодиётидаги кучлар мувозанатини ҳам яққол кўрсатиб турибди.
“World Population Review” маълумотларига кўра, дунёда энг кўп истеъмол харажатларини амалга оширувчи давлатлар рейтингида Туркия 16-ўринни эгаллади. Истеъмол харажатлари деганда жисмоний шахслар ва уй хўжаликларининг товар ҳамда хизматлар учун қилган умумий сарф-харажатлари тушунилади. Мана, дунёнинг энг кўп пул сарфлайдиган давлатлари рўйхати:
Рўйхатда мамлакатларнинг умумий истеъмол харажатлари миқдорига оид маълумотлар келтирилган:
Америка Қўшма Штатлари: 18,8 триллион доллар
Хитой: 7 триллион доллар
Германия: 2,3 триллион доллар
Ҳиндистон: 2,2 триллион доллар
Буюк Британия: 2,1 триллион доллар
Франция: 1,6 триллион доллар
Бразилия: 1,4 триллион доллар
Италия: 1,3 триллион доллар
Мексика: 1,3 триллион доллар
Канада: 1,2 триллион доллар
Россия: 1 триллион доллар
Испания: 879,1 миллиард доллар
Австралия: 869,9 миллиард доллар
Жанубий Корея: 838 миллиард доллар
Индонезия: 746,2 миллиард доллар
Туркия: 664,1 миллиард доллар
Нидерландия: 486,4 миллиард доллар
Польша: 467,1 миллиард доллар
Швейцария: 456,7 миллиард доллар
Саудия Арабистони: 426,6 миллиард доллар.