12 соат учиб, яна шу жойга қайтди


  • 3 Октябрь, 2024
  • 34

Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирган кеча кўплаб ҳаво йўли компаниялари учиш йўналишини ўзгартириб, турли шаҳарларга қўнишга мажбур бўлди. Париждан Мумбайга парвоз қилган самолётдаги йўловчилар 12 соат давом этган сафардан кейин ўзларини яна Парижда кўришди.

Европа ва Шимолий Америкадан кўрфаз ва Жанубий Осиёга йўл олган самолётлар одатда Туркиянинг жануби-шарқидан ўтиб, Эрон ёки Ироқ устидан ўтади. Лекин Эрондан Исроилга отилган ракеталар сабабли Ироқ ва Эрон ҳаво кенгликлари бекитилди. Бундан ташқари, Иордания ҳаво кенгликлари ҳам вақтинча бекитилди.

Бу кеча юз берган алғов-далғовликнинг энг ёрқин мисоли Париждан Мумбайга парвоз қилган “Air France”нинг AF218 рейсли сафари бўлди. “Independent”нинг хабарига кўра, самолёт 8 соат давом этган парвозидан кейин яна Парижга қайтишга мажбур бўлган.

“Airbus A350” Шарль де Голь аэропортидан тўрт соатлик кечикиш билан парвозини бошлади. Лекин Ироқ ҳаво кенгликлари бекитилгандан кейин Парижга қайтиб, 12 соатлик парвоздан кейин яна ўша аэропортга қўнди.

Бу рейсдан ташқари, кўплаб самолётларнинг жанубий йўналиши ўзгартирилиб, Миср орқали Саудия Арабистоннинг ички минтақаларига учишга мажбур бўлди. Масофалар узайгач, баъзи самолётлар қўшимча ёқилғи олишга мажбур бўлди. Деярли барча рейслар 2 ва 3 соат кечикиш билан манзилига етди. “Emirates” ва “Qatar Airways” каби авиакомпаниялар энг кўп зарар кўрганлар орасидан ўрин олди.


Бошқа мақолалар

  • 2018-06-02
Қотил АҚШ