Афғон мигрантлари ўққа тутилди


  • 17 Октябрь, 2024
  • 24

Эрон ҳарбийлари чегарани ноқонуний йўл билан кесиб ўтишга уринган афғон кўчманчиларни ўққа тутди. Маълумотларга кўра, воқеада камида 250 киши ҳалок бўлган.

Эрон чегарачилари Покистон билан чегарасини ноқонуний йўл билан ўтишга уринган мигрантларни ўққа тутгани айтилмоқда. Маҳаллий нашрлар камида 250 киши ҳаётдан кўз юмганлигини хабар бермоқда.

Маҳаллий нашрларга кўра, Эрон ҳарбийлари Сераван шаҳри яқинидаги Калаган чегара пункти атрофида ўлкага киришга уринган афғон мигрантларига қарши ўт очган. Ҳарбийлар енгил ўқотар қуроллар билан бирга оғир қуроллар ва гранатометлардан ҳам фойдаланган. Эрон инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти (Halvash) тарафидан эълон қилинган видеода афғон мигрантлари томон ўқ узилаётганини кўришимиз мумкин.

Маҳаллий нашрлар ҳодисада камида 250 киши ўлганлигини билдириб, 300 кишидан иборат мигрантлар гуруҳидан фақатгина 60 киши тирик қолганлигини айтмоқда.


Бошқа мақолалар