- 2013-11-06
Литвада ўтказилган НАТО бошчилари саммитида Британия ва Украина орасида ҳарбий ёрдам бўйича зиддият юз берди. Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг “Украинанинг ғарбдан келаётган ёрдамлар учун миннатдор бўлиши ва иттифоқдошларга “Амазон” интернет-дўкони сингари муносабатда бўлмаслиги керак” деган гапига Украина президенти Владимир Зеленский кескин жавоб берди.
Хабарларга кўра, Британия билан Украина орасидаги ҳарбий ёрдам бўйича келишмовчилик НАТО саммитида зиддиятни янада кучайтирди.
НАТО саммитида кўрилган асосий масалалардан бири Украинага ёрдам масаласи бўлди. Украина номзодлигига яшил чироқ ёққан НАТОга Россия “Қабул қилинган қарорларга қаршилик кўрсатишини” айтиши билан бирга ғарб фронтида янги зиддият юз берди.
Украина президенти Зеленский Британия мудофаа вазири Уоллеснинг гапига жавобан матбуот анжуманида “Британияга ҳар доим миннатдор эканлигимизга ишонаман” дея ғарбнинг ҳарбий ёрдами учун яна қандай шаклда миннатдорчилик билдириши кераклигини сўради. Зеленский “Уоллес яна қандай шаклда миннатдорчилик билдиришим кераклиги ҳақида менга ёзсин. Шунда саҳарлаб туриб ўз миннатдорчилигимизни шукрлар айтиб билдирамиз” деди.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Вилнсда журналистларга берган матбуот анжуманида ўтган йили Украинага қилган сафарини гапириб, 11 соатлик сафардан кейин Киев ҳукумати унинг олдига худди дўкондан сотиб олинадиган маҳсулотлар рўйхатини қўйгандек ҳарбий ёрдам учун рўйхат берганлигини маълум қилди.
Британиянинг “Amazon” интернет дўкон хизмати эмаслигини айтган Уоллес Украинанинг кўрсатилган ҳарбий ёрдамлар учун миннатдор бўлиши кераклигини таъкидлаб “Украиналикларга тавсиям шу: Сизлар давлатларни ўз жамғармаларидан воз кечишга чақиряпсиз. Сизларга ёқсин ёки ёқмасин, одамлар бироз миннатдорчилик эшитишни истайди” деди.