- 2019-01-11
Францияда 2012 йилда 50та масжид тажовуз нишонига айланиб, ҳар куни ўртача бир нафар мусулмон ҳужумга учраган.
Францияда мусулмонларга нисбатан шахс ҳақига тажовузлар тобора ортмоқда. Франция исломофобия тажовузларига қарши жамоатчилик ташкилоти (CCIF) тарқатган хабарга кўра, Францияда ҳар куни бир нафар мусулмоннинг ҳақлари топталиб, жисмоний ва маънавий тажовузга дучор қилинади.
CCIFнинг ҳисоботида 2012 йили тажовузлар 38%га ошганлиги маълум бўлди. 2011 йили мусулмон жамоатларига 298 та ҳужум уюштирилган бўлса, бу рақам 2012 йили 414га етди. 2010 йили эса бу кўрсаткич 188ни кўрсатганди. Булар билан бирга жисмоний шахсларга қилинган тажовузлар ҳам 262 дан 364 гача ортган. Яна иш жойларида ҳам мусулмонларга бўлган ирқчи камситишлар 7%га ортган.
Ҳисоботда ҳужумга учраганларнинг 87% фоизи аёллар эканлиги маълум қилиниб, энг кўп жабр чекканларнинг 76%и ҳижобли аёллар эканлиги таъкидланди.
Ҳисоботга кўра Францияда ҳар ҳафтада битта масжид ҳужумга учрайди. Ўтган йил бу рақам 50ни ташкил қилган эди. 2012 йили масжид ва мусулмонларга оид қабристон ва ҳалол гўшт сотадиган қассоб дўконлари, ресторанлар ҳам исломофобик тажовузларга нишон бўлганлиги маълум қилинди.
Францияда сўнгги бор шанба куни кечаси Парижнинг жанубида жойлашган Ozoir-la-Ferriere масжидига номаълум кишилар тарафидан ҳужум қилинган. Масжид деворларига хоч ва исломга қарши оғир ҳақоратли ёзувлар илиб кетишган.