Пайғамбаримизнинг қабри кўчирилармиш


  • 4 Сентябрь, 2014
  • 1724

Инглиз оммавий ахборот воситаларида ислом оламининг норозилигига сабаб бўлган хабар эълон қилинди. “Independent” газетаси Муҳаммад алайҳиссаломнинг Мадинадаги Масжиди Набавия жойлашган қабрининг ҳеч ким билмайдиган бир жойга кўмилиши учун режа тузилганлигини иддао қилмоқда.

“Independent” газетаси хабарни Саудия академиясининг 61 саҳифалик ҳужжатига асосланиб берган. Газетага интервью берган “Исломий меросларни тадқиқ қилиш фонди”дан др. Алавий ҳамкасби др. Али бин Абдулазиз ал-Шаболнинг тайёрлаган Масжиди Набавия режаси бўлган китобчани тадқиқ қилиш учун вазирлик қўмитасига юборилганини маълум қилди.

Абдулазиз ал-Шаболнинг режасига кўра, мусулмонлар учун Маккадаги Масжиди Ҳарамдан кейин энг муқаддас бўлган Масжиди Набавиядаги Муҳаммад алайҳиссаломнинг қолдиқлари Боқий қабристонига кўчирилади. Қабрнинг жойи эса яширин тутилади.

Др. Алавий “Инсонлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг оиласи яшаган хоналарни зиёрат қилишади ва қабр хонасига кириб дуо қилишади. Энди ҳожиларнинг қабр олдига боришларига моне бўлишмоқчи. Чунки бунинг ширк ва бутпарастлик эканига ишонишади. Одамларнинг Пайғамбаримизнинг қабрига боришларига моне бўлишнинг ягона йўли эса қабрни Масжиди Набавиядан чиқариб, қабристонга кўмиш. Лекин бунга шиалар қаршилик кўрсатишади” деди. Др. Алавий “Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрининг жойи махфий тутилади. Пайғамбарнинг атрофидаги ҳамма нарса ҳозирнинг ўзида бузиб ташланган. Атроф бульдозерларга тўла. Ҳамма нарсани бузиб ташлаганидан кейин масжидни бузишга ҳаракат қилишади. Бу нарсани бутун дунёнинг кўзи Ироқ ва Сурияда бўлиб турганида амалга ошириш мумкин. Аминманки, бу ҳужжат ошкор этилиши билан мусулмонлар карахт ҳолга тушишади ва бу режа катта нафрат уйғотади” деб гапирди. Ваҳҳобий одатларига кўра, ҳажда вафот этганлар қабр тоши қўйилмасдан муқаддас тупроқларга кўмилмоқда. Шиаларга кўра эса ҳаж фақат Каъбага қилинади. Шиаликда ҳаждан кейин Мадинадаги Муҳаммад алайҳиссаломнинг ва имомларнинг қабрлари зиёрат қилинади. Бундан ташқари, Наджафдаги ҳазрати Али қабри ва Карбалодаги ҳазрати Ҳусайн қабри, Машҳаддаги имоми Али Ризо мозори каби қабрларга борилади. Бу хабар бўйича Саудия раҳбарияти ҳалигача ҳеч бир баёнот бермади.


Бошқа мақолалар