Туркияда теракт


  • 24 Октябрь, 2024
  • 31

Туркия пойтахти Анқарада жойлашган турк авиакосмик компания заводи TUSAŞ ҳудудида теракт содир бўлди. Икки террорист томонидан амалга оширилган терактда 5 киши ҳалок бўлди ва 22 киши жароҳат олди.

“Kaan”, “Hürjet”, “Anka”, “Atak” вертолетлари ва дронлар каби Туркиянинг муҳим мудофаа саноати лойиҳаларини бажарадиган “TUSAŞ”нинг Анқарадаги бўлими террористик ҳужумга учради.

Теракт кеча пешиндан кейин смена алмашиш вақтида амалга оширилди. Икки террорист махсус хавфсизлик томонидан қўриқланадиган заводнинг асосий дарвозасига босқинчилик қилиб тортиб олган такси автомобилида келди. Таксидан тушар тушмас шу атрофдаги завод ишчилари устига қуролдан ўқ ёғдирди. Завод қўриқчиларининг қаршилигига қарамай асосий дарвозадан ичкарига киришди. Террористлар елкасида бомба солинганлиги тахмин қилинган рюкзаклар бор эди.

Дарвозахонада маълум оралиқларда 3 та портлаш юз берди. Террористлардан бирининг ўзини портлатгани маълум бўлди.

Террористлар билан дастлаб заводнинг қўриқлаш хизмати тўқнашди. Кейинроқ вертолетларда махсус кучлар етиб келди.

Ҳозирги маълумотларга кўра, завод бутунлай полиция назоратига олинган. Террористлар зарарсизлантирилган.


Бошқа мақолалар