- 2018-03-01
Чимкент мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) маданий пойтахти эстафетасини Душанбега топширди. Тантанали тадбир онлайн шаклда ўтказилди.
Чимкент шаҳри ҳокими Мурат Айтенов йил якунларини сарҳисоб қилиб, маданий пойтахт эстафетасини Душанбе ҳокими Рустам Имомалига топширди.
Дўстлик эстафетаси Алматидаги Тожикистон консули Баҳодур Назирга топширилди. Чимкент шаҳрининг ёшига билдирувчи 2200 китоб, 2200 тумор ва 2200 лола пиёзи юкланган рамзий карвон Ипак йўли билан Душанбега йўл олди.
Маданий пойтахт йили якунланиши муносабати билан 6 театр, 5 кутубхона, йирк, зоопарк, маданият уйлари ижодий жамоаси томонидан 48 та спектакль, 99 та онлайн тадбир ва бошқа кўнгилочар тадбирлар уюштирилди.