- 2016-12-03
АҚШда “McDonald's”нинг “Quarter Pounder” гамбургерини еган 10 киши касалхонага тушди. Аҳволи оғирлашиб касалхонага жойлаштирилганлардан бири ҳаётдан кўз юмиб, изоҳ берган шифокорлар хасталик белгиларини айтишди.
Бутун дунёга машҳур фастфуд тармоғи “McDonald's”нинг номи катта жанжал билан тилга олинди. АҚШ хасталикни назорат қилиш марказлари бошқармасидан берилган хабарда “McDonald's”нинг “Quarter Pounder” гамбургерларини истеъмол қилган 49 кишининг ичак таёқчаси (E.coli) бактерияси сабабли хасталангани, 10 киши эса касалхонага ётқизилгани айтилди.
Хасталар аҳволи ёмонлашишдан олдин “McDonald's”да овқатланиб, асосан “Quarter Pounder” гамбургери еганликларини айтишди. Хасталар орасида Колорадо штатида яшайдиган бир киши эса ҳаётдан кўз юмди.
Ушбу ҳодисаларга сабаб бўлган озиқ моддасининг ҳалигача қатъий аниқланмаганлиги айтилган хабарда шифокорлар пиёз ва асосан котлетдан шубҳалангани билдирилди. Хасталикни назорат қилиш маркази шубҳали қовеалар юз берган штатлардаги “McDonald's” бўлимлари вақтинча бекитилганини маълум қилди.
Одатда инсон ва ҳайвонларнинг ичак қисмида бўладиган ичак таёқчалари бактериясининг “Enterohaemorrhagic Escherichia coli (EHEC)” каби турлари инсон ҳаётига хавф солувчи хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Энг кўп егулик орқали юқадиган ичак таёқчалари бактерияси 85% яхши пиширилмаган ёки хом гўштлардан, сут ва сут маҳсулотларидан ҳамда яхши тозаланмаган сабзавот ва мевалардан юқиши аниқланган.