Норвегияда болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланади


  • 24 Октябрь, 2024
  • 34

Норвегияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун қатъий минимал ёш деб 15 ёшни белгиланди. Бунга сабаб ҳукумат “ёш болаларнинг онгини эгаллашни кўзлаган” технологик компанияларга қарши курашни бошлади.

Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере бунинг жуда қийин бўлишини тан олди, лекин болаларни ҳимоя қилиш учун ҳукуматнинг аралашишга мажбур эканлигини билдирди.

Нашрларнинг хабар беришича, ўлкада ижтимоий тармоқдан фойдаланиш учун минимал ёш 13 ёш этиб белгиланган. Лекин шунга қарамай ўтказилган тадқиқларга кўра, тўққиз ёшлиларнинг ярмидан кўпи, ўн ёшлиларнинг 58%и ва 11 ёшлиларнинг 72%и ижтимоий тармоқлардан фойдаланади.


Бошқа мақолалар