Швеция НАТОга кириш учун ариза берди


  • 18 Май, 2022
  • 196

Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде ўлкасининг НАТОга кириши учун аризага имзо чекди.

Бу ҳақда альянсдаги ўлка вакиллиги хабар берди. Линде бунинг ҳозирги вазиятда Швецияга мос келадиган энг жиддий қарор эканлигига урғу берди.

Ушбу ҳужжат ҳафта охирида Финляндиянинг аризаси билан бирга шимолий атлантика альянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 майда Финляндия президенти Саули Ниинисте ва бош вазир Санна Марин ўлканинг НАТОга зудлик билан аъзо бўлиши бўйича чиқиш қилганди. Швеция ҳам НАТОга қўшилиш учун ариза беришини маълум қилганди.

Кейинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон НАТОнинг кенгайиш масаласининг кўриб чиқилишини блоклаб қўйганди.


Бошқа мақолалар