Ердан топган пули билан миллионер бўлди


  • 28 Октябрь, 2024
  • 27

АҚШда яшовчи 56 ёшли киши ердан топиб олган пул билан миллионер бўлди. Дурадгорлик билан шуғулланадиган Жерри Хикс ердан топиб олган 20 доллар пулга олган лотереясидан 1 миллион доллар ютуққа эга бўлди.

АҚШда қизиқ воқеа юз берди. Шимолий Каролинада дурадгорлик билан шуғулланадиган Жерри Хикс йўлдан 20 доллар топиб олади. Бу пулга ёқилғи қуйиш шохобчасидан лотерея сотиб олган Жерри ҳаётини ўзгартириб юборадиган бойлик ютиб олди.

Омадли Жерри сотиб олган лотереясига 1 миллион доллар ютиб олди. “CNN”даги хабарга кўра, Хикс аслида бошқа билет олмоқчи бўлганини лекин дўконда бу лотереяни топа олмагач, бошқа лотерея сотиб олганлигини билдирган. 56 ёшли дуралгор “Мен олмоқчи бўлган лотерея йўқ эди, шундан кейин шу билетни олдим” деди.

Жума куни Шимолий Каролина лотарея марказига бориб ютуқни олган Хикс ютуқ пулини 20 йиллик бўлиб тўлаш ўрнига ҳамма суммани бир сафарда олишни танлади. Хикс барча солиқларни чиқариб ташлаганда 429 минг 7 доллар ютуққа эга бўлди.

Хикс пулдан фарзандларига ёрдам бериш ва дурадгорлик касби билан хайрлашиб нафақага чиқишда фойдаланишини билдирди. Лекин аввало ютуқни нишонлашни режалаштираётганини айтган Хикс “Таътилга чиқиб, нима бўлса ҳаммасини татиб кўрамиз” деди.


Бошқа мақолалар