- 2019-08-28
Россия муфтилар кенгаши раиси Равил Гайнутдин 15 йилдан кейин Россия аҳолисининг 30%ини мусулмонлар ташкил этишини айтди.
Гайнутдин Москвада иштирок этган бир конференцияда Россияда мусулмонлик факторининг исломиятни қабул қилган русларнинг сонидаги ортиш билан янада муҳим ҳолга келишини билдирди. Ўтган йил Қурбон ҳайитида фақатгина Москва шаҳридаги масжидларга келганларнинг сони 320 мингдан ортганига ишора қилган Гайнутдин бу рақамнинг рекорд даражага етганлигини таъкидлади.
Масжидга келувчиларнинг ўлкадаги мусулмон сонидаги ортишнинг кўрсаткичи эканлигини сўзлаган Гайнутдин бу рақамнинг йил сайин ортиб бораётганини билдирди. Гайнутдин “Россиянинг йирик шаҳарларида ўнлаб янги масжидларга эҳтиёж бор” деди.