- 2023-04-07
Туркманистонда Ашхобод миграция хизмати Туркияга учаётган Туркманистон ватандошларини аэропортда рейсдан тушириб олиб қолишмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, йўловчилар ҳеч қандай изоҳларсиз ортга қайтарилмоқда.
Туркманистон ватандошлари бунинг Туркияда ишлашга келган мигрантларга шароитлар енгиллаштирилгани билан боғлашмоқда.
Гувоҳларга кўра, бошқа йўналишларда учаётган йўловчиларнинг ҳам ҳаммаси ўз рейсида учиб кета олмаган.
Нашрга хабар берган манба “Йўловчиларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида бўлса ҳам учиб кетишига рухсат берилмаяпти. Шунчаки миграция хизматига йўловчи ёқмаса бўлди. Одамлар барча ҳужжатларни расмийлаштириш, Туркиядан ишлашга рухсат ва таклифнома олиш учун қарзга ботишяпти. Бизда эса шунчаки рейсдан тушириб ўлкадан чиқишига рухсат бермаяпти. Одамлар ноиложликдан бошқа йўл қидиришмоқда” деди.
Туркманлар ишлашдан ташқари Туркияга асосан даволаниш, дам олиш, ўқиш ва оиласи билан учрашиш учун боришади. Бу билан бирга Истанбулдаги Туркманистон консуллиги туркманларга паспорт муддатини узайтириб бермаслигини маълум қилиб, энди бунинг учун Туркманистонга қайтиш кераклигини билдирди.
Туркияда хориждан келадиган ишчи кучини орттириш режалаштирилган. 2024 йил 1 октябрдан Туркияда ишга рухсат бериш бўйича баҳолашнинг янги қоидалари кучга кирди. Бунга кўра, мигрантлар учун талаблар юмшатилган.