Трампдан телеканалга 10 миллиардлик даъво


  • 1 Ноябрь, 2024
  • 21

АҚШда республикачилар партияси номзоди ва собиқ президент Дональд Трамп “60 Minutes” теледастури демократ рақиби Камала Харрис билан бўлган мулоқотни одамни янглиштирувчи шаклда ташкил этганликда айблаб “CBS News” телеканалига 10 миллиард доллар товон тўлаш учун даъво аризасини берди.

“CBS News”дан берилган хабарда Трампнинг хабар каналига қарши очган даъвонинг бутунлай асоссиз эканлиги ва бу иддаога қарши охиригача кураш олиб боришини билдирилди.

Трампнинг адвокатлари томонидан Техас штатининг Амариллодаги федерал судга берилган даъво аризасида “CBS”нинг Харриснинг “тутуриқсиз, олди-қочди сўзларини ёпди-ёпди қилиш” мақсадида “янглиштирувчи шаклда манипуляция қилиб ҳаддидан ошганлиги” айтилди.

Даъво аризасида “CBS”нинг асл қайдидаги тузатишлар “рақибига ёрдамчи бўлиш ва халқни адаштириш” учун “қасддан” қилинганлиги, бу учун Трампни ноҳақ нуқсонли қилиб кўрсатганлиги айтилди.

Техас аҳолиси билан бирга миллионлаб америкаликни икки репортаж версияси билан янглиштириб, чалғитгани айтилган даъво аризасида Трампга кўрган зарарлари учун 10 миллиард товон пули тўлаш талаб этилди.

“CBS News”нинг баёнотида Трампнинг иддаолари асоссиз эканлиги айтилиб “Собиқ президентнинг “60 Minutes” дастурига қўйган айбловлари тўғри эмас ва иддао этилганидек қайдларда ҳеч қандай уйдирма бўлмади” дейилди.


Бошқа мақолалар