- 2018-05-19
АҚШлик генерал Дэвид Петрэус қурган ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)нинг аъзолари ошкор бўлди. Ташкилотда 800 нафар француз, 500 нафар инглиз, 300 нафар АҚШлик ва 70 нафар испаниялик ватандошлар борлиги маълум бўлди.
АҚШлик генерал собиқ МРБ (CIA) директори Дэвид Петрэуснинг назоратида қурилган ва АҚШлик яҳудий миллиардер Генри Кравис тарафидан молиялаштирилган ИШИД террор гуруҳи кундан-кунга ўсиб бормоқда.
Сурияда кўплаган қатлиомларни амалга оширган ИШИД энди Ироққа ўтди. 8 мингдан ортиқ мусулмонни ва фақат 11 нафар христианни ўлдириб, “Халифалик давлати” қуриш ҳақида эртак айтаётган ташкилот аъзоларининг таркиби худди НАТО армиясидек эканлиги ошкор бўлди. Ташкилотда 800 нафар француз, 500 нафар инглиз, 300 нафар АҚШлик, 200 нафар турк, 70 нафар испан, 60 нафар норвегиялик, 50 нафар швециялик борлиги маълум бўлди.
Таркибида 2500 Саудия Арабистони граждани борлиги қайд қилинган ИШИД тўдаси қўлланаётган бутун қуролларнинг 90% Америка моли. Миниб юрган жиплари, кийган кийимларигача барининг Америка моли эканлиги, ташкилотнинг кимлар тарафидан қўллаб-қувватланаётганининг бир мисоли сифатида кўриш мумкин. Сўнгги вақтларда Тунис ва Мароккодан ташкилотга аъзо бўлиш ортгани эътиборни тортмоқда.
Абу Бакир Бағдодий ёки доктор Иброҳим деган ном билан маълум бўлган ИШИД раҳбарининг Петрэусга яқнлигини инкор қиладиганлар ҳам қолмади. Бағдодийнинг 2009 йили Ироқдаги қамоқдан озод этилишида АҚШлик зобит Кеннет Кингга “Нью-Йоркда кўришамиз” дегани маълум бўлиб, бу америкаликлар томонидан инкор этилмаганди.
ИШИДга қўшилиш учун Сурияга борган Абу Анвар ва Абу Бакир исмли инглиз ватандошлари CNNга боғланишди. Улар “Ғарблик асирнинг бошини олишдан ғурурланишлари”ни айтишди. Интервью пайтида ғарбни таҳдид қилган каллакесарлар “Бу муқаддас ҳаракатга тайёр бўлишларини” билдиришди. Фақат кўзлари кўриниб турган Анвар, Фолейнинг қатл этилиши ҳақида “Бундай қатлдан ғурурланаман” деди. Лекин бу видео АҚШда бир студияда суратга олингани иддао қилинмоқда.
ИШИД тўдачи томонидан Суриянинг Ракка шаҳридаги Табка ҳарбий аэропортини қўлга киритиши ортидан 200 нафар сурия аскарини қатл этгани айтилмоқда. ИШИД тарафдорларининг социал медиада бўлишаётган фотосуратларда Табка аэропортидан қочган ўнлаб Сурия аскарининг ташкилот аъзолари тарафидан асир олингани кўрсатилди. Бунинг ортидан бир майдонга тўпланган аскарларни ўққа тутилгани хабар берилмоқда. Лекин ўққа тутиш видеоси йўқлигига эътибор қаратилди. Ассад раҳбарияти бу воқеа бўйича шошилинч йиғилиш ўтказди.