- 2014-09-06
Албанияда мухолиф депутат Эрвин Салианьига бир йил қамоқ жазоси берилиши сабабли норозилик митинглари бошланди. Пойтахт Тиранада кўчага чиққан юзлаб одамлар полиция билан тўқнашди. Молотов коктейли ва тутун бомбалари отган намойишчилар билан полиция орасида жиддий тўқнашувлар бўлиб, ҳодисаларда 10 та полиция ходими жароҳат олди.
Ўлканинг турли шаҳарларидан келган намойишчилар бош вазир биноси олдида тўпланди. Шу ердан бошлаб шаҳар кўчаларига юрган намойишчилар мажлис, ички ишлар вазирилиги, Тирана ҳокимияти ва ҳукмрон социалистик партия биноси олдидан ўтиб, митингни давом эттирди.
Полиция билан тўқнашув бошланганидан кейин бир неча соат ўтиб, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатишга муваффақ бўлди. Намойишчилар бинолар олдидаги панжаралар, бекатлар, ахлат қутилари ва биноларга зарар етказишди.